Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 


«وَالَّذِينَ إِذَا أَنفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَامًا» 
– „Улар эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, ана ўша ўрта-мўътадил бўлур“,                                                                          [25:67]
бу оятда исроф гуноҳ ишларга қилинган сарфдир. Савоб ишларга қилинган сарф - исроф эмас. Оятнинг маъноси: молингизни гуноҳ ишларга сарфламанглар ва мубоҳ ишлардан қизғонманглар, фақат мубоҳдан кўра яхшироқ ишларга, яъни тоатларга сарф этинглар, деганидир. Демак, мубоҳдан бошқасига сарфлаш айбдир. Мубоҳдан қизғаниш ҳам айбдир. Мубоҳ ва тоатларга сарфлаш эса фазилатдир. Оллоҳ Таоло айтади:


«وَلا تُسْرِفُوا إِنَّهُ لا يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ» 
„Исроф қилманглар! Албатта, У исроф қилувчиларни севмас“,     [6:141]
бу оятда Оллоҳ Таоло исрофни, яъни гуноҳларга сарфлашни мазаммат қиляпти. Исрофгарлар сўзи, Оллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи, маъносида ҳам келган. Оллоҳ Таоло айтади:


«فَلَمَّا كَشَفْنَا عَنْهُ ضُرَّهُ مَرَّ كَأَنْ لَمْ يَدْعُنَا إِلَى ضُرٍّ مَسَّهُ كَذَلِكَ زُيِّنَ لِلْمُسْرِفِينَ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ» 
– „Энди қачонки Биз ундан мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга илтижо қилмагандек (юз ўгириб) кетур. Ҳаддан ошувчи кимсаларга ўз қилмишлари мана шундай чиройли қилиб қўйилди“,                 [l0:12]
яъни шайтон васваса қилиб, исрофгарларнинг зикрдан юз ўгиришлари ва шаҳватларга эргашишларини чиройли қилиб кўрсатди. Бу ерда Оллоҳнинг зикридан юз ўгирувчилар, исрофгарлар, деб номланяпти. Исрофгарлар сўзи ёмонликлари яхшиликларидан ошиб тушганлар, деган маънода ҳам келган. Оллоҳ Таоло айтади:


«لا جَرَمَ أَنَّمَا تَدْعُونَنِي إِلَيْهِ لَيْسَ لَهُ دَعْوَةٌ فِي الدُّنْيَا وَلا فِي الآخِرَةِ وَأَنَّ مَرَدَّنَا إِلَى اللَّهِ وَأَنَّ الْمُسْرِفِينَ هُمْ أَصْحَابُ النَّارِ» 
– „Шак-шубҳа йўқки, албатта сизлар мени чақираётган бутларингиз на дунёда ва на охиратда даъват қила олмас. Албатта, Оллоҳга қайтишимиз бордир. Дарҳақиқат, ҳаддан ошувчи кимсаларгина дўзах эгаларидир“.                      [40:43]

 

53-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143